Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Меҳрга муҳтож болалар ҳолидан хабар олиш ҳам қарз, ҳам фарз

2019-01-04 | Жамият

Бир-бирига меҳр-мурувват кўрсатиш халқимизга хос фазилат. Айниқса, меҳрга муҳтож болалар ҳолидан хабар олиш ҳам қарз, ҳам фарз.

Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ходимлари ана шундай савоб ишга қўл урди. Гулистон шаҳар Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ва хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган фарзандлари учун Тошкент шаҳрида янги йил байрами тадбирлари уюштирилди. 

Болажонлар даставвал Мустақиллик шоҳ кўчасида ўрнатилган Янги йил арчасига олиб борилди. Бу ерда ўрнатилган катта саҳнада шодон куй-қўшиқлар янгради, Қорбобо, Қорқиз ва эртак қаҳрамонлари иштирокида эзгуликнинг ёвузлик устидан ғолиб келиши ҳақида ҳикоя қилувчи саҳналаштирилган байрам томошалари кичкинтойларга олам-олам завқ бағишлади. 

Шундан сўнг, болалар учун байрам дастурхони ташкил этилди. Тушликдан сўнг болажонлар “Ашхобод” сайилгоҳида бўлиб, турли аттракционларда мириқиб дам олди. “Халқлар дўстлиги” саройида болажонлар учун театрлаштирилган томоша намойиш этилди. 

Байрам тадбири сўнггида болажонларга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан янги йил совғалари туҳфа этилди. 

Болалар шодлигининг чеки бўлмади. Бу бахтиёр онлар байрамга янада файз бағишлади.
 

Муаттар Рўзибоева, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться