Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Cамарқандда ёшлар учун янги спорт иншооти фойдаланишга топширилди

2019-01-04 | Жамият

Cамарқанд вилояти Пастдарғом туманида Гўзалкент шаҳарчасида 2-сон болалар-ўсмирлар спорт мактабининг янгидан қурилган спорт иншоотини очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари Ш.Мўминжонов, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси ижрочи директори в.б. И.Мирзаев, Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов, Пастдарғом тумани ҳокими Б.Саъдуллаев иштирок этди ва мазкур муассаса келгусида ёш авлоднинг жисмонан соғлом ва баркамол инсонлар бўлиб етишида хизмат қиладиган даргоҳлардан бири бўлишини таъкидлади.

Ушбу мажмуанинг қурилиши жорий йилнинг август ойида бошланган бўлиб, 2 миллиард 800 миллион сўмлик лойиҳа асосида бунёд этилди ва 270 миллион сўмлик 34 ҳилдаги спорт инвентарлари билан таъминланди. Айни пайтда муассасада 1150 нафар ёшлар 20 дан ортиқ мураббийлар қўл остида спортнинг 12 та тури бўйича машғулот олиб боришади.

Манба: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Поделиться