Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Германия Федератив Республикаси фуқаролари учун визасиз режим жорий этилди

2019-01-04 | Туризм

Мамлакатлар ўртасида маданий, илмий ва таълим алмашинувини мустаҳкамлаш, инвестицион муҳитни яхшилаш ва сайёҳлар оқимини кўпайтириш мақсадида, 2019 йил 15 январдан Германия давлати фуқаролари учун Ўзбекистонга киришда 30 кунлик визасиз режим жорий этилади.

Таъкидлаш жоизки, 2016 йилда Ўзбекистонга Германия Федератив Республикасидан ташриф буюрган сайёҳлар сони 4 889 кишини, 2017-йилда 7 207 нафарни, 2018 йилда эса 18 094 кишини ташкил этган. Кўриниб турибдики, 2018-йилдаги кўрсатгич ўтган йилларга қараганда анча юқори, яъни икки ярим баробардан зиёдни ташкил этмоқда

Визасиз режимни жорий этишда асос сифатида Германия Федератив Республикаси фуқаролари томонидан E-visa​ электрон дастуридан фойдаланганлик тўғрисидаги маълумотлар кўтарилганда: 2018 йил 28 декабрь ҳолатига кўра, Германиянинг 1 089 нафар фуқароси E-visa​ электрон дастури орқали виза расмийлаштирган ва шу билан бирга, ушбу дастурдан энг кўп фойдаланган мамлакатлар орасида 10-ўринни эгаллади.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 декабрдаги ПФ-4861-сонли “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида“ ги Фармонига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, 2019 йил 15 январдан бошлаб Германия давлати фуқаролари учун Ўзбекистонда сайёҳлик мақсадларида 30 кунлик визасиз саёҳат қилиш имконияти яратилди.

Эслатиб ўтамиз, туризм соҳасида виза расмийлаштириш жараёнини тартибга солиш чора-тадбирларини 2021 йил 1 январга қадар амалга ошириш режалаштирилган.

Маълумот ўрнида, 2018 йил 10 февралдан бошлаб қатор хорижий мамлакатлар фуқароларига юртимизга визасиз киришга рухсат берилганди, бу эса ушбу давлатлардан Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини кўпайтиришга ижобий таъсир кўрсатади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться