Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ШҲТ МАТТ Ижроқўми янги директори иш бошлади
2019-01-04 | ШҲТ
Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг қарорига биноан 2019 йил 1 январдан бошлаб Тожикистон Республикаси вакили Жумахон Ғиёсов Тошкент шаҳрида жойлашган ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори ҳисобланади.
2017-2018 йилларда у ШҲТ МАТТ Ижроқўми директори ўринбосари бўлиб ишлаган, ундан ҳам аввалроқ Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасида ва Диний ишлар қўмитасида раҳбарлик лавозимларида фаолият кўрсатган.
2016-2018 йилларда Россия Федерацияси вакили Евгений Сысоев ШҲТ МАТТ Ижроқўми директори бўлган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги