Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Янги йил байрами муносабати билан республикамиз ҳудудларида ташкил этилган оммавий тадбирлар кўнгилдагидек ўтказилди
2019-01-04 | Жамият
Барчамизга маълумки, Янги йил байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш, халқимиз кайфиятини янада чоғ қилиш мақсадида, республикамиз бўйича жами 293 та жойда 1 200 дан ортиқ байрам тадбирлари ўтказилиб, оммавий концерт дастурлари ташкил этилди. Ушбу байрам тадбирлари тинч ва осуда, ортиқча кўнгилсиз воқеа ва ҳодисаларсиз ўтиши учун ички ишлар органлари ходимлари томонидан кечаю кундуз кучайтирилган тартибдаги хизмат олиб борилди.
Натижада республикамизнинг барча вилоят, шаҳар ва туманларидаги байрам тадбирлари кўнгилдагидек ўтказилиб, ҳеч қандай қўпол ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юз бермади. Ҳозирда ҳам байрам арчалари ўрнатилган масканларда ички ишлар органлари ходимлари томонидан жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида кучайтирилган тартибдаги хизмат давом эттирилмоқда.
Байрамингиз кўнгилли ўтсин!
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги