Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти маълумоти
2018-12-30 | Сиёсат
Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги Элчихонаси консуллик бўлими Остона шаҳрида фаолият юритишни бошлаши муносабати билан шуни маълум қиламизки, 2019 йилнинг 1 январидан эътиборан унинг консуллик округига Остона шаҳри, Ақмўла, Шимолий Қозоғистон, Павлодар, Қўстанай ва Қарағанди вилоятлари киради.
Ўзбекистоннигн Ақтау шаҳрида Бош консулхонаси очилгунига қадар 2019 йилнинг 1 январидан эътиборан Ўзбекистоннинг Олма-ота шаҳридаги Бош консулхонаси консуллик округига Олма-ота ва Чимкент шаҳарлари, Олма-ота, Шарқий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил, Қизилўрда вилоятлари, шунингдек, Манғистау, Ғарбий Қозоғистон, Атирау ва Ақтўбе вилоятлари киради.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги