Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Индонезия Элчиси билан учрашув

2018-12-29 | Сиёсат

2018 йилнинг 29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ўзининг мамлакатимиздаги тўрт йиллик дипломатик миссиясини якунлаётган Индонезия Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Анак Агунг Где Алит Сантҳикани қабул қилди.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида сўнгги икки йилда турли йўналишларда янгича жадаллик касб этаётган икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Индонезия Президенти Жоко Видодонинг 2017 йил май ойида Пекин шаҳрида бўлиб ўтган суҳбати томонлар ҳамкорликнинг барча жабҳаларида ўзаро манфаатли шерикчиликни оширишга тайёр эканнлигини тасдиқлади.

Жорий йилнинг 10 ойида ўзаро савдо 48,3 млн. АҚШ долларини ташкил қилиб, бу бутун 2017 йил давомидаги кўрсатгичдан 1,5 баравар кўп деганидир. Хусусан, экспорт 1,6 бараварга ўсди. Индонезиянинг етакчи компаниялари Қўқон суперфосфат заводини модернизация қилишда, меҳмонхоналар қуришда, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида пахта етиштириш ва уни қайта ишлаш бўйича кластерларни ташкил этишда иштирок этмоқда.

Икки томоннинг ҳам 30 кун муддатга бир-бирларининг фуқаролари учун визани бекор қилиши туристлар алмашинувининг ўшига ижобий таъсир қилгани эътироф этилди.

Тобора ривожланиб бораётган маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик икки томонлама алоқаларнинг мустаҳкамланишида муҳим роль ўйнаши таъкидланди.

Суҳбат якунида Вазир Элчига Ўзбекистон ва Индонезия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган сезиларли шахсий ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди.

Элчи, ўз навбатида, Ўзбекистондаги дипломатик миссия раҳбари сифатидаги фаолияти давомида кўрсатилган доимий кўмак учун миннатдорчилик изҳор этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться