Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Туркия Элчиси билан учрашув

2018-12-29 | Сиёсат

2018 йилнинг 29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаётган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Аҳмет Башар Шенни қабул қилди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Туркия кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди. 2017 ва 2018 йилларда бўлиб ўтган олий даражадаги ташрифлар алмашинуви ва уларнинг натижалари ўзаро муносабатларнинг барча жабҳаларидаги икки томонлама ҳамкорликка янги жўшқинлик берди.

Айни пайтда икки мамлакат президентлари раислигида Ўзбекистон-Туркия стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи мажлисини 2019 йили ўтказишга тайёргарлик кўрилмоқда.
Шунингдек, турли даражаларда бўлажак бошқа икки томонлама учрашувлар жадвали юзасидан фикр алмашилди.

Вазир Элчини икки йиллик самарали фаолиятини қайд этди ва давлатлараро алоқаларни мустаҳкамлашга қўшган сезиларли ҳиссаси учун миннатдорчилик изҳор этди.

Элчи, ўз навбатида, Ўзбекистондаги миссиясини муваффақиятли бажариши учун яратилган қулай шароитлар учун миннатдорчилик билдирди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться