Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ташқи ишлар вазирлигида фуқаролар мурожаатларини тезда қабул қиладиган «Call-center» фаолият бошлади
2018-12-29 | Сиёсат
Фуқаролар билан ишлашни мукаммаллаштириш, уларга тезкор ва ҳар томонлама кўмак кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «Call-center» ягона қисқа телефон рақамини ишга туширди.
1164 рақами 20 та каналга эга. +998-71-233-69-46 шаҳар рақами орқали ҳам телефон қилиш мумкин.
«Call-center» ҳар куни соат 9.00 дан 18.00 гача ишлайди.
Яқин вақтларда хориждан қўнғироқ қилиш учун махсус рақам ўрнатиш режалаштирилган бўлиб, у туну кун ишлаши кутилмоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги