Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Қозоғистон Ташқи ишлар вазирига мактуб
2018-12-29 | Сиёсат
2018 йилнинг 27 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Бейбут Атамкуловни Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири лавозимига тайинлангани муносабати билан табриклади.
Табрик мактубида Ўзбекистон ТИВ раҳбари икки мамлакат ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларининг жадал тус олаётганлиги, сифат жиҳатдан янги ўзаро ишонч, ҳурмат ва қўллаб-қувватлаш муҳити кузатилаётганлигини катта мамнуният билан қайд этди.
«Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан томонларни қизиқтирган барча йўналишларда Ўзбекистон-Қозоғистон стратегик шерикчилигини изчил ошириш учун қулай шароит яратиш бўйича ишларни давом эттирамиз», деб ишонч билдирилди.
Мактуб сўнгида Абдулазиз Камилов Бейбут Атамкуловни янги 2019-йил билан табриклади ва унга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва масъулиятли лавозимида муваффақиятлар тилади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги