Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «ишонч телефони» фаолиятини баҳолаш статистикаси
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Ишонч телефони»га 2018 йил давомида жами 690 та мурожаатлар келиб тушган, шундан 2018 йилнинг 25 декабрь ҳолатида 673 та мурожаатлар кўриб чиқилган, 17 та мурожаатнинг кўриб чиқиш муддатлари мавжуд.
Мазкур мурожаатлардан 275 таси ижобий ҳал этилган (қаноатлантирилган), 390 та мурожаатга қонунчилик доирасида тушунтиришлар берилган ҳамда 8 та мурожаат кўрмасдан қолдирилган (илгариги мурожаатини қайтариб олиш ёки кўрмасдан қолдиришни сўраш ҳақидаги аризасига кўра ва аноним мурожаатлар).
Жумладан, иш ҳақи бўйича масалалар 355 та, назорат тафтиш масаласида 76 та, ижтимоий нафақалар бўйича 52 та, пенцияга оид масалаларда 38 та, солиқ, суғурта ва бошқа масалаларда 169 та мурожаатлар келиб тушган.
Вазирлик «Ишонч телефони»га келиб тушган мурожаатлар маъсул ходим томонидан зудлик билан «mf.ijro.uz» дастурига киритилиб раҳбарият ҳамда тегишли мутахассисларга етказилмоқда. Мурожаатда кўтарилган масалалар имкон қадар ижобий ҳал этилиб, бу ҳақда муаллифга телефон орқали ҳамда ўрнатилган тартибда ёзма маълум қилинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2017 йил 18 августдаги 431-сонли “Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида «Ишонч телефони» фаолияти самарадорлигини баҳолаш методикасини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғига асосан Молия вазирлигининг «Ишонч телефони»га IVR-мижоз тизими томонидан телефон клавиатурасида тонал териш ёрдамида киритилган малумотларни ишлатиб, «Ишонч телефони»га қўнғироқларни маршрутлаштириш функциясини амалга оширувчи олдиндан ёзиб олинган овозли хабарлар тизимини ўрнатиш бўйича АК «Ўзбектелеком» билан шартномалар тузилди ва «Ишонч телефони»га IVR-мижоз тизими ўрнатилди.
Шунга кўра ушбу тизим имкониятлари доирасида «Ишонч телефони» фаолиятини баҳолаш имконияти мавжуд. Оператор билан суҳбатдан сўнг суҳбат жараёнини 1 дан 5 гача баллда баҳоланади. «Ишонч телефони»га бўлган қўнғироқларни баҳолаш статистикасига кўра «Ишонч телефони» фаолияти жами 73 киши томонидан баҳоланган. 55 киши 5 баллга, 5 киши 4 баллга, 5 киши 3 баллга, 3 киши 2 баллга, 5 киши 1 баллга баҳолаган.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда асосий этибор мурожатларни ҳар томонлама, синчковлик билан ўрганишга қаратилган бўлиб, кўп ҳолларда, раҳбарият топшириғига асосан, қўйилган муаммо ёки шикоятларни жойларга чиқиб ўрганиш амалиёти жорий этилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги