Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Муомала даври 6 ой бўлган давлат қимматли қоғозларни жойлаштириш бўйича 2018 йил 26 декабрда ўтказилган аукцион натижалари ҳақида маълумот

2018-12-27 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 26 декабрь куни Молия вазирлиги Марказий банк билан биргаликда Ўзбекистон Республика валюта биржасида муомала даври 6 ой бўлган (дисконтли) 1 млн. сўм номинал қийматга эга умумий ҳажми 200 млрд. сўмлик 200 минг донадавлат қимматли қоғозларини жойлаштириш бўйича аукцион ўтказилди. 

Аукционда 10 та дилер иштирок этиб, улар томонидан 223 млрд.сўм ҳажмида 239 270 дона рақобатли буюртмалар таклиф этилди. Аукцион давомида 184,1 млрд.сўм миқдоридаги 197 100 дона қимматли қоғозлар жойлаштирилди (чиқарилиш умумий ҳажмининг 98,5 фоизи). Қимматли қоғозларни сўндириш куни (2019 йил 26 июнь) аукционда жойлаштирилган давлат қимматли қоғозларнинг сўндириладиган умумий ҳажми 197,1 млрд. сўмни ташкил этади. Қимматли қоғозларнинг ўртача тортилган даромадлилиги йиллик 14,1 фоизни ташкил этди, бунда минимал даромадлик даражаси - 13,7 фоизни ва чегара нархи бўйича максимал даромадлилик даражаси - 15,1 фоизни ташкил этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться