Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Аудиторлик фаолиятини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар рeжасини амалга оширилиши тўғрисида прeсс-рeлиз

2018-12-27 | Иқтисодиёт

Аудиторлик фаолиятини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режасини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 14 ноябрдаги 144-сон буйруғи билан Аудитор малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Низом белгиланган тартибда Адлия вазирлигида 2018 йил 21 декабрда 3105 рўйхат рақам билан рўйхатга олинди (2019 йил 23 мартдан кучга киради).

Низомнинг асосий талаблари халқаро стандартлар асосида профессионал сертификатлаш ва аудиторлар малакасини оширишнинг замонавий тизимини яратишга, аудиторлик касбида тажрибали ходимларни ва ёш мутахассислар манфаатдорлигини сақлаб қолишга қаратилган.

Хусусан, Низомда қуйидагилар белгиланган:

• аудитор малака сертификатини дастлаб беш йиллик муддатга бериш, навбатдаги муддатини ўн йилга узайтириш ва ундан кейин муддатсиз даврга бериш тартиби; 
• малака имтиҳони тест синови усулида компютер техникасидан фойдаланган ҳолда ўтказиш;
• даъвогарларга малака талаблари соддалаштириш (аудиторлар тайёрлаш курсида ўқиш ҳамда бухгалтерларни халқаро ва миллий сертификатлаш доирасида «Молиявий ҳисоб» фанини топшириш мажбурияти тўғрисида талаблар бекор қилиниши);
• малака сертификатини олиш учун йиғим суммаси камайтириш;
• йиллик малака оширишдан ўтмаслик бир маротаба қўпол равишда бузиш ҳисобланиши ва бошқалар. 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан бу ерда танишишингиз мумкин.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться