Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Чегара масалалари бўйича Ўзбекистон – Қирғизистон музокаралари
2018-12-27 | Сиёсат
2018 йилнинг 20-27 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида Давлат чегарасини делимитация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.
Музокаралар чоғида ишчи гуруҳларининг Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегараси тўғрисидаги шартнома (2017 йил 5 сентябрь) имзоланганидан кейинги фаолияти якунлари кўриб чиқилди.
Учрашув дўстона муҳитда ўтди.
Музокаралар якунида тегишли Баённома имзоланди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги