Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Молия вазирлиги ғазначилиги ва Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси ўртасидаги давлат харидлари тизимидаги электрон маълумот алмашинуви жараёни такомиллашмоқда
2018-11-22 | Иқтисодиёт
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида 2018 йил 20 ноябрь куни Молия вазирлиги Ғазначилиги, Ахборот ҳисоблаш маркази, «Фидо-бизнес» МЧЖ ва Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси (ЎзРТХБ) масъул ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 сентябрдаги ПҚ-3953-сонли “Ўзбекистон Республикаси «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида давлат харидлари сохасида электрон маълумот алмашинувини янада такомиллаштириш масалалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда давлат харидларини амалга ошириш жараёнида ЎзРТХБ ва Молия вазирлиги ахборот тизимлари ўртасидаги маълумотлар алмашинуви юзасидан янги йўналишлар аниқланиб олинди.
Жумладан, электрон тизимлар орқали электрон ҳисоб-фактуралар бўйича маълумотлар алмашинувини жорий этиш, тўлов тизимини соддалаштириш, тендер, танлов натижасида ва тўғридан-тўғри тузилган шартномалар тўғрисида маълумотларни махсус ахборот портали орқали Молия вазирлиги ахборот тизимига юборилиши юзасидан истиқболдаги вазифалар ва уларни эчиш йўллари муҳокама этилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги