Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси ахбороти
2018-12-17 | Сиёсат
Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси Консуллик бўлими берган маълумотга кўра 2018 йилнинг 16 декабрь куни Москва вилоятининг Домодедово шаҳрида бахтсиз ҳодиса содир бўлиб, унинг оқибатида Шестово қишлоғида қурилаётган меҳмонхона биносида бир нечта чет эл фуқаролари ис газидан заҳарланган. Улар орасида икки нафар Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор:
1. Қаюмов Ирисбек Оловердиевич, 1990 йил 14 мартда Андижон вилоятида туғилган;
2. Жабборов Шерзод Неъматжонович, 1975 йил 13 апрелда Андижон вилоятининг Марҳамат туманида туғилган.
Ҳозирда Ўзбекистон Элчихонаси Россиянинг тегишли ҳокимият идоралари билан амалий алоқаларни ушлаб турибди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги