Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хоразмда спорт-таълим муассасалари дирeкторлари учун рeспублика ўқув сeминари ўтказилди

2018-12-15 | Спорт

Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг вазирлик тизимидаги спорт-таълим муассасаларида иш юритиш бўйича меъёрий ҳужжатларни тартибга солиш тўғрисида буйруғи қабул қилинган эди.

Жорий йилнинг 13-14-декабрь кунлари Хоразм вилояти Урганч шаҳрида ушбу буйруқда белгиланган вазифалар ижроси таъминлашга қаратилган «Вазирлик тизимидаги спорт-таълим муассасалари фаолиятига оид ҳужжатларни ҳамда спорт ҳаками фаолиятини тартибга солиш» мавзусида ҳудудий ўқув семинар ўтказилди.

Семинарда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги раҳбарияти, тегишли бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида фаолият олиб бораётган 139 нафар болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари директорлари, спорт федерация (ассоциация)лари мутасаддилари иштирок этишди.

Урганч давлат университети маданият саройида ташкил этилган семинарнинг биринчи кунида жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари Ш.Мўминжонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 5-мартдаги «Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар ва истиқболдаги вазифалар хусусида батафсил маълумот берди. Тадбирда, шунингдек, таълим муассасаларида юритилиши лозим бўлган ҳужжатлар номенклатураси, давлат таълим стандартлари, дарсликлар, ўқув қўлланма ва ўқув-методик адабиётларни яратиш ҳамда оммавий спорт тадбирларини ўтказиш мавзуларида маърузалар тингланди.

Шундан сўнг семинар иштирокчилари Урганч ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб интернати ҳамда «Ёшлик» спорт мажмуасидаги ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари фаолияти билан танишдилар.

Тадбирнинг иккинчи кунида иштирокчиларга таълим муассасаларини ободонлаштириш, намунавий йўриқнома асосида безаш ва жиҳозлаш, молия-хўжалик фаолиятини юритиш, юридик хизмат, спорт ҳакамлиги фаолиятига доир малака талабалари, иш юритиш бўйича меъёрий ҳужжатларни тартибга солиш тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Шу куни семинар иштирокчилари Хива шаҳар «Дўстлик» маҳалласида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 октябр «Давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришнинг ҳуқуқий ва институционал базасини яратиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори асосида қурилган «Гранд Абдумалик» спорт мажмуасининг тантанали очилиш маросими иштирок этишди.

Спорт мажмуасининг очилиш маросимида жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари Ш.Мўминжонов, Хива шаҳри ҳокими, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ш.Мадаминовлар сўзга чиқиб, республикамизнинг турли ҳудудлардан ташриф буюрган спорт-таълими муассасалари директорларига давлат-хусусий шериклиги асосида спорт мажмуаларини ташкил этишнинг шартлари ва афзалликлари ҳақида маълумот беришди.

Якунда иштирокчиларга ушбу семинар давомида олган билим ва кўникмаларини ўз муассасаларида амалиётга жорий этиш вазифаси юкланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Поделиться