Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон – Литва сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди

2018-12-13 | Сиёсат

2018 йилнинг 13 декабрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Литва Республикаси ташқи ишлар вазирликлари делегациялари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг 7-раунди бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Дилшод Ахатов ва Литва ташқи ишлар вице-вазири Дариус Скусевичус бошчилигидаги делегациялар икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва истиқболлари, турли кўп томонлама шаклларда, жумладан Ўзбекистон-Европа Иттифоқи шаклидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар ва долзарб халқаро ва минтақавий мавзулар юзасидан фикр алмашдилар.

Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар, туризм ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон-Литва мулоқотини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари кўриб чиқилди.

Томонларни қизиқтирган барча соҳаларда узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли асосда алоқаларни ўрнатишдан манфаатдорлик тасдиқланди.

Учрашувда ўзаро савдо-сотиқнинг ижобий динамикаси мамнуният билан қайд этилди. Хусусан, жорий йилнинг 10 ойи давомида товар айланмаси 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 10 фоизга ошди. Шу билан бирга, инновация, транспорт ва логистика, озиқ-овқат ва фармацевтика саноати, қишлоқ хўжалиги сектори каби иқтисодиёт соҳаларида мавжуд салоҳиятдан тўлиқ фойдаланилмаганлиги таъкидланди.

Шунингдек, Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия, Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қўшма ишчи гуруҳи мажлислари ва бошқа тадбирларни 2019 йилда ўтказиш жадвали юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон томони Литванинг вакилларини келгуси йил Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «Марказий Осиё: янги имкониятлар ва минтақавий ҳамкорлик истиқболлари» мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этишга таклиф қилди.

Маслаҳатлашувларда Литва Элчиси Ремигиюс Мотузас иштирок этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться