Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Элчиси Швеция Қиролига ишонч ёрлиқларини топширди

2018-12-13 | Сиёсат

2018 йилнинг 12 декабрь куни Стокгольм шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Швециядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Берлин шаҳрида) Набижон Қосимовнинг Швеция Қироли Карл XVI Густавга ишонч ёрлиқларини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида Қирол Карл XVI Густав 1978 йилда рафиқаси Қиролича Силвия билан Тошкент ва Самарқанд шаҳарларига ташрифини жуда мамнуният билан эслади. Ушбу сафар Ўзбекистон тўғрисида энг илиқ ва ёрқин хотиралар ҳамда гўзал қадимий Самарқанднинг чуқур таассуротлари билан ёдларида қолганлиги қайд этилди.

Қирол мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотларни олқишлади ва Швеция ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш учун кенг имкониятлар мавжудлигини таъкидлади. Хусусан, Ўзбекистоннинг бой тарихий ва меъморий мероси, шунингдек, ўзбек халқининг ноёб маданияти ва анъаналарини инобатга олган ҳолда, сайёҳлик соҳасидаги ҳамкорлик истиқболли бўлиши мумкин.

Ишонч ёрлиқларини топшириш маросимидан сўнг Швеция Ташқи ишлар вазирлигининг савдо масалалари бўйича бош директори Теппо Тауриаинен, Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича депортаменти директори ўринбосари Мартина Куик, шунингдек, Швеция инвестиция ва савдога кўмаклашиш агентлиги “Business Sweden”, “Ericsson”, “Scania”, “Jambo Tours”, “TEMA” компаниялари ва “Silc” ноҳукумат ташкилоти вакиллари билан алоҳида учрашувлар ўтказилди.

Учрашувларда кўп қиррали икки томонлама шерикликни, жумладан, савдо-иқтисодий, инвестицион ва туризм соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг аниқ масалалари муҳокама қилинди.

Швеция компаниялари делегациясининг 2019 йил февраль ойида Ўзбекистонга ташрифини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться