Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Тараққиёт” республика танловининг навбатдаги босқичи ўтказилади

2018-12-12 | Жамият


Мамлакатимиз раҳбарининг 2018 йил 30 майдаги “Истиқболли бошқарув кадрларини танлов асосида танлаб олишнинг замонавий тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, жорий йилнинг октябрь ойида “Тараққиёт” республика танловида иштирок этувчилар учун махсус веб-порталда онлайн рўйхатдан ўтиш босқичи ташкил этилди.

Рўйхатдан ўтиш жараёнида Республикамиз бўйича 8335 нафар иштирокчи мазкур танловда қатнашиш учун сўровнома тўлдирди.
 
1-20 ноябрь кунлари иштирокчиларнинг сўровномалари танлов номинациялар бўйича шакллантирилган ишчи гуруҳлар томонидан ўрганиб чиқилди, натижада 4509 нафар иштирокчи танловда қатнашиш учун белгиланган талабларига жавоб бермаслиги аниқланди, 3825 нафар иштирокчи танловда иштирок этишга тавсия этилди.
 
25-30 ноябрь кунлари танловнинг 1-босқич онлайн тест синови ўтказилди, унда 3825 нафар иштирокчидан 3299 нафари қатнашди. 1 декабрь куни танлов комиссиялар томонидан 1-босқич онлайн тест синови натижалари таҳлил қилган ҳолда ҳар бир номинация бўйича навбатдаги босқичга ўтиш баллари белгиланди, унга мувофиқ 2455 нафар иштирокчи 2-босқич онлайн тест синовида қатнашиш имкониятига эга бўлди.
2-5 декабрь кунлари танловнинг 2-босқич онлайн тест синови ўтказилди, унда 2455 нафар иштирокчидан 2363 нафари қатнашди. 6 декабрь куни танлов комиссиялар томонидан 2-босқич онлайн тест синови натижалари таҳлил қилган ҳолда ҳар бир номинация бўйича навбатдаги босқичга ўтиш баллари белгиланди, унга кўра 1356 нафар иштирокчи танловнинг навбатдаги босқичида (ёзма ахборот-таҳлилий ҳужжат тайёрлаш) қатнашишга тавсия этилди. Кейинги босқичга тавсия этилган иштирокчилар рўйхатини махсус веб-порталда (https://taraqqiyot-tanlov.uz/results-3) кўриш мумкин.
 
Жорий йилнинг 16 декабрь куни соат 9.00 да танловнинг ахборот-таҳлилий ҳужжат тайёрлаш босқичи ўтказилиши режалаштирилган. Мазкур тадбир олтита ҳудуд(Урганч, Қарши, Самарқанд, Гулистон, Фарғона, Тошкент)нинг олий таълим муассасаларида ўтказилади. Иштирокчилар тегишли ҳудудлар бўйича гуруҳларга тақсимланади. Бу ҳақида батафсил маълумотлар билан махсус веб-портал нинг “Янгиликлар” қисмида танишиб бориш мумкин.
 
Муҳайё Тошқораева, ЎзА​

Манба: ЎзА

Поделиться