Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ХМТ делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида
2018-12-12 | Сиёсат
2018 йил 13 декабрь куни Халқаро меҳнат ташкилоти бош директори Гай Райдер бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келади.
ХМТ делегациясининг ташрифи дастуридан Ҳукумат, Ташқи ишлар вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, Савдо-саноат палатасида учрашувлар ва музокаралар ўтказиш ўрин олган.
Бош директор Гай Райдер Тошкентда «Барқарор ривожланиш мақсадлари йўлида муносиб бандликни таъминлаш: халқаро амалиёт ва Ўзбекистон тажрибаси» мавзусидаги халқаро конференциясида ҳам иштирок этади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги