Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ишчи гуруҳ томонидан қонунлар муҳокама этилди
2018-12-11 | Сиёсат
2018 йил 11 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўн еттинчи ялпи мажлиси кун тартибига киритилган қонунлар дастлабки тарзда кўриб чиқилди.
Йиғилишда “Ўзбекистон Республикасининг Консуллик уставини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кўриб чиқилди. Таъкидланганидек, Қонунда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда юридик шахсларининг ҳуқуқлари ва манфаатларини хорижий мамлакатларда ҳимоя қилиш, Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлатлар билан яхши қўшничилик ҳамда дўстона муносабатларини ривожлантиришга, иқтисодий, савдо, илмий-техникавий, маданий алоқаларни ва бошқа алоқаларни кенгайтиришга кўмаклашиш консуллик муассасаларининг асосий вазифалари сифатида мустаҳкамлаб қўйилмоқда.
Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари “Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳам кўриб чиқдилар. Қонун Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тузиш, бажариш, уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва уларни тугатиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилгани таъкидланди.
Ишчи гуруҳ аъзолари муҳокама қилинган масалалар юзасидан ўз фикр ва таклифларини билдирдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати