Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қонунлар дастлабки тарзда кўриб чиқилди

2018-12-10 | Сиёсат

2018 йил 10 декабрь Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлиси кун тартибига киритилган қонунлар дастлабки тарзда кўриб чиқилди.

Йиғилишда таъкидланганидек, “Уруғчилик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни уруғчилик соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш механизмини такомиллаштиришга, уруғликлар экспорти учун қулай шарт-шароитлар яратишга, уруғчилик соҳасидаги субъектлар ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилашга қаратилган.

Қонунда инвестициялар жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратишни, инфратузилмалар ва сервис хизматларини, илмий-тадқиқот ишларини ривожлантиришни ва фаолиятнинг замонавий шаклларини жорий этишни, уруғликларни кўпайтириш ва истеъмолчиларни улар билан таъминлашнинг самарали тизимини яратишни назарда тутувчи уруғчилик соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгилаб берилмоқда.

Шунингдек, ишчи гуруҳ йиғилишида “Қишлоқ хўжалигида экин майдонларидан самарали фойдаланиш механизми такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳам кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ  хўжалиги  экин  майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 9 октябрдаги Фармонига ҳамда “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 10 октябрдаги қарорига мувофиқ Қонун билан “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги, “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ер кодекси ва Солиқ кодексига ўзгартишлар киритилмоқда.

Ишчи гуруҳ аъзолари кўриб чиқилган масалалар юзасидан ўз фикр ва таклифларини билдирдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Поделиться