Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ТИВдаги учрашув тўғрисида
2018-12-10 | Сиёсат
2018 йилнинг 10 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга ташриф буюрган Америка Қўшма Штатларининг Одам савдосини мониторинг қилиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги махсус топшириқлар бўйича элчиси Жон Ричмондни қабул қилди.
Суҳбат давомида Ўзбекистон АҚШ ҳамкорлигининг айрим жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.
Сўнгги икки йил давомида икки томон кун тартибининг муҳим қисми ҳисобланган инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мавзуси бўйича мулоқотда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида ўзаро тушуниш ва ишончга эришилди. Бунга эса 2017-2021-йилларда тараққиёт стратегиясини тадбиқ этиш доирасида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар йўл очмоқда.
Жон Ричмонд Ўзбекистонда болалар меҳнатига тўлиқ барҳам беришда эришилган ўзгаришлар ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик бўйича Ҳукумат томонидан қабул қилинган ижобий натижаларни қайд этди.
Ушбу йўналишда ҳамкорликни давом эттиришдан томонлар манфаатдор эканлиги тасдиқланди.
Зафар Юлдашкулов олган сурат
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги