Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

АҚШ делегацияси билан учрашув

2018-12-10 | Сиёсат

2018 йилнинг 10 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Америка Қўшма Штатлари Давлат котибининг Афғонистондаги ярашиш бўйича Махсус вакили Залмай Халилзод бошчилигидаги делегациясини қабул қилди.

Суҳбатда АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси ўринбосари, Жанубий ва Марказий Осиё бўйича катта директор Лиза Кортис ҳам иштирок этди.

Ўзбекистон – Америка кун тартибининг кенг қамровли масалалари ҳамда минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил май ойида АҚШга қилган ташрифи ва Президент Доналд Трамп билан музокаралари натижасида янгича суръат олган икки томонлама муносабатларнинг изчил ривожланаётгани мамнуният билан эътироф этилди.

Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этишнинг истиқболлари муҳокамаси чоғида муаммони ҳарбий йўл билан ечиб бўлмаслиги яна бир бор тасдиқланди. Афғонистон бўйича Тошкент конференцияси ва унинг якунида қабул қилинган Афғонистондаги тинчлик жараёнининг асосий тамойиллари борасидаги Декларациянинг муҳим аҳамияти қайд этилди.

Ҳеч бир афғон ушбу сиёсий жараёнидан четда қолиб кетмаслиги керак. Дунё ҳамжамияти бутун афғон жамиятининг мамлакатдаги тинчлик ва тараққиёт йўлидаги умуммиллий манфаатлар артофида жипслашишига кўмаклашиши керак.

Шу нуқтайи назардан Президент Муҳаммад Ашраф Ғанининг яқинда Женевада илгари сурган «Афғонистон учун тинчлик дастури» қўллаб-қувватланди.

Учрашувда Афғонистонда йирик инфратузилма лойиҳаларини рўёбга чиқариш ва бошқа ижтимоий-иқтисодий объектларни бунёд этишнинг амалий жиҳатлари ҳам кўриб чиқилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться