Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Жазоир Элчиси билан учрашув
2018-12-10 | Сиёсат
2018 йилнинг 6 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Жазоир Халқ Демократик Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Насер Бушерит билан учрашув ўтказди.
Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда Ўзбекистон-Жазоир мулоқоти ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Қайд этилганидек, Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида олиб борилаётган ва ҳаётнинг деярли барча жабҳаларини қамраб олаётган чуқур ўзгаришлар томонларни қизиқтирган барча соҳаларда ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш учун янги имкониятлар очмоқда.
Шунингдек, музокараларда турли даражаларда бўлажак учашувлар муддатлари ва кун тартиби, мунтазам тарзда сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказиш, Ҳукуматлараро комиссия ва ҳамкорликнинг бошқа қўшма институтларини яратиш бўйича таклифлар юзасидан фикр алмашилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги