Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Жаҳон Ҳалол саммитида ғолиб бўлди

2018-12-07 | Туризм

Яқинда Истанбулда бўлиб ўтган 6-Жаҳон Ҳалол саммитида Ўзбекистон жамоаси фахрли биринчи ўринни эгаллади. 

Мазкур нуфузли тадбир Туркия иқтисодиёт вазирлиги кўмагида Савдони ривожлантириш бўйича ислом маркази, Ислом давлатлари стандартлар ва метрология институти томонидан ташкил этилди.

Унда моҳир ошпазлар ҳалол таом тайёрлаш бўйича куч синашишди. Ўзбекистон шарафини Халқаро ўзбек пазандачилиги санъати маркази уста-ошпази Аҳмад Ҳамдамов ва ушбу марказ битирувчиси Нодир Тоҳиржонов ҳимоя қилишди. Танлов якунида улар тайёрлаган таомлар биринчи ўринга сазовор деб топилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2018 йил 1 февралдан “Ҳалол“ озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича умумий қўлланма - Oz DSt 3286:2018 жорий этилган эди.

“Ҳалол“ стандартларида маҳсулотларни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш, сотиш ва маркалаш жараёнлари ислом қоидаларига мувофиқ бўлиши талаб этилади.

Манба: «Халқ сўзи»

Поделиться