Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қўшма мурожаати
2018-12-06 | Иқтисодиёт
Ҳурматли истеъмолчилар!
2018 йилнинг июль ойидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан янги намунадаги 50, 100, 200, 500 сўмлик тангалар муомалага чиқарилган.
Бундан асосий мақсад – аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларга нақд пуллар билан ҳисоб-китобларда қулайликлар яратиш, жумладан харид қилинган товарлар ва хизматлар учун қайтим қайтаришдаги муаммолларни бартараф этиш ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 21-моддасига асосан сотувчи (ижрочи) истеъмолчини ҳақ эвазига қўшимча товарлар сотиб олишга ёки қўшимча хизматлардан фойдаланишга қисташга, шунингдек кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олишга ҳақли эмас.
Шу сабабли, харид қилинган товарлар бўйича қайтим ўрнига сотувчи томонидан кам баҳоли турли товарларнинг қайтарилишидан норози бўлсангиз:
Ҳурматли тадбиркорлар!
Савдо дўконлари, супермаркетлар, умумий овқатланиш корхоналари, дорихоналар, транспорт ва маиший хизмат кўрсатиш корхоналари харидорларга қайтим пулларини тўлиқ беришни таъминлаш мақсадида, майда қийматдаги тангаларни олиш юзасидан хизмат кўрсатувчи банк филиалларига мурожаат қилишлари лозим.
Ўз навбатида, аҳоли билан нақд пулда ҳисоб-китобларни амалга оширувчи хўжалик субъектлари тижорат банклари орқали:
банкдаги депозит ҳисобварақларидаги маблағлари доирасида майда қийматдаги тангалар билан таъминлаб берилади;
Тадбиркорлик субъектлари мурожаатларига асосан банклардан 50, 100, 200, 500 сўм қийматдаги тангаларни олишда муаммолар юзага келганда, Марказий банкнинг (71) 200-00-44 рақамли "ишонч телефони"га мурожаат қилишлари мумкин.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки