Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонда Халқаро БМТ Модели ва «Ёш делегат» лойиҳалари амалга оширилади

2018-12-05 | Туризм

Жорий йилнинг 3 декабрь куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашидаги «Ёшлар пресс-клуби»да Марказий Осиё минтақавий ваколатхонасидаги БМТнинг Наркотиклар ва Жиноятга Қарши Кураш Бошқармаси, Тошкент Халқаро Вэстминстер Университети, Ўзбекистон ёшлар Иттифоқи ва Ўзбекистон Республикаси Туризмни Ривожлантириш Давлат Қўмитаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Бу меморандум Тошкентда Халқаро БМТ Модели ва «Ёш делегат» лойиҳаларини амалга оширишга ва томонларнинг умумий мақсадлар йўлидаги ҳамкорликларини мустаҳкамлашга ҳизмат қилади.

Тадбирда БМТнинг Наркотиклар ва Жиноятга Қарши Кураш Бошқармасининг минтақавий ваколатхонаси раҳбари Ашита Миттал, Тошкент Халқаро Вестминстер Университети ректори Комилжон Каримов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Алишер Саъдуллаев, Ўзбекистон Республикаси Туризмни Ривожлантириш Давлат Қўмитаси раис ўринбосари вазифасини бажарувчи Акбаров Саидакбархон ва Ўзбекистон БМТ Моделларининг вакиллари иштирок этишди.

Ашита Миттал хоним сўзга чиқиб, келаси 2019 йил март ойида Тошкентдаги БМТ Моделининг Халқаро конференциясини ташкил этиш режалаштирилганлигини иштирокчиларга етказди ва ушбу тадбирлар жиноятларни олдини олиш ва жиноий адлия бўйича 13-Конгрессда қабул қилинган Доха декларациясининг ҳам амалга оширилишини қўллаб-қувватлаш учун ҳизмат қилишига ишонч билдириб фикрларини якунладилар. 

Ташкил этиладиган конференция ҳақида маълумот берадиган бўлсак: «Таълим учун адолат» шиори остидаги конференция қатнашчиларни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг асосий вазифалари ва тамойиллари билан таништириш, уларни дипломатик, етакчилик ва нотиқлик кўникмаларини ривожлантиришга қаратилади. Унда 250 нафар ўзбекистонлик ва 250 нафар хорижлик талабалар иштирок этади.

Тошкент Халқаро Вэстминстер Университети ректори – Комилжон Каримовнинг таъкидлашича:
—Ҳозирги кунда Универститет талабалари расмий конференциянинг веб-сайти тимун.орг. ни яратиш устида иш олиб боришмоқда. Ушбу веб-сайт Ўзбекистон Республикасида ҳар йили ўтказиладиган БМТ Модели конференцияларининг асоси бўлади. Конференцияда иштирок этишни истаган Ўзбекистон олий ўқув юртлари талабалари ва халқаро университетлар талабалари БМТ конференциясининг расмий сайти: mymun.org ва ўз веб-сайти: timun.org орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Конференция учун БМТнинг Наркотиклар ва Жиноятга Қарши Кураш Бошқармасининг асосий фаолияти билан боғлиқ қўлланма ишлаб чиқилиб, у «Адолат учун таълим» глобал ташаббус томонидан қўллаб қувватланади. Конференция Халқаро Вестминстер Университети, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Наркотиклар ва Жиноятга Қарши Кураш Бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Ўзбекистон Республикаси Туризмни Ривожлантириш Давлат Қўмитаси ҳамкорлигида бўлиб ўтади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться