Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Нефт-газ соҳаси ходимлари салоҳиятини оширишга мўлжалланган ўқув-маркази иш бошлади
2018-12-04 | Таълим
И. М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали ҳудудида фаолият бошлаган ушбу “ERIELL prof education” корпоратив ўқув-марказини ташкил этишдан кўзланган мақсад — соҳада фаолият юритаётган ходимларни қайта тайёрлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш ҳамда тизимга энг илғор хорижий тажрибаларни жорий этишга кўмаклашишдан иборат.
Айтиш жоизки, корпоратив ўқув-маркази кўп функцияли саналади. Бу ерда, асосан, касбий таълимнинг стратегик менежмент, лойиҳа менежменти, аналитик фикрлаш, IT-технологиялар, инновацион бошқарув ҳамда бизнес алоқалари психологияси йўналишлари бўйича машғулотлар ўтказилади. Бундан ташқари, муассасада инглиз тили курслари ҳам мавжуд.
М. АҲМАДЖОНОВ.