Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ШҲТ МАТТ Ижроқўми директори билан учрашув тўғрисида
2018-12-04 | ШҲТ
2018 йилнинг 4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (ШҲТ МАТТ) Ижроия қўмитаси директори лавозимидаги ўзининг уч йиллик миссиясини якунлаётган Евгений Сисоевни қабул қилди.
Суҳбат чоғида ҳозирда 8 давлатни ўзида жамлаган ШҲТ МАТТ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Вазир ташкилотнинг янада ривожланишига қўшган шахсий ҳиссаси учун ШҲТ МАТТ Ижроқўми директорига миннатдорчилик изҳор этди.
Евгений Сисоев ўз навбатида Ўзбекистондаги ўзининг миссиясини муваффақиятли амалга ошириши учун яратиб берилган қулай шароит ва ШҲТ МАТТ Ижроқўми фаолиятига кўрсатилаётган кўмак учун миннатдорчилик билдирди.
Зафар Юлдашкулов олган сурат
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги