Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ШҲТ Миллий координаторлари кенгашининг йиғилиши тўғрисида
2018-12-03 | ШҲТ
2018 йилнинг 28 ноябрь – 2 декабрь кунлари Кунмин шаҳрида (Хитой) Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Миллий координаторлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Ҳиндистон, Покистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистоннинг мухтор вакиллари ШҲТ жорий фаолиятига оид масалалар юзасидан фикр алмашди.
Йиғилишда ташкилот ишчи органларининг бўлажак мажлисларида қабул қилиниши режалаштирилаётган ҳужжатларнинг лойиҳалари муҳокама қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги