Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Иордания Элчиси билан учрашув

2018-11-30 | Сиёсат

2018 йилнинг 29 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Иордания Ҳошимийлар Қироллигининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Солиҳ Аҳмад Ал-Жаварнеҳ билан учрашди.

Икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати кўриб чиқилди ва турли жабҳалардаги Ўзбекистон – Иордания муносабатларини ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Жумладан, 2019 йилда биринчи вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларни ўтказиш ҳамда савдо-иқтисодий ва инвестицион соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган тузилмаларни биргаликда ташкил этиш, икки давлат ишбилармон доираларининг алоқаларига тизимлилик тусини бериш тўғрисидаги таклифлар кўриб чиқилди.

Учрашувда маданий-гуманитар соҳадаги ҳаморликка, Иордания туристларининг Ўзбекистондаги исломий қадамжоларни зиёрат қилишлари учун қулайликлар яратишга алоҳида эътибор қаратилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться