Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Челябинск давлат маданият институти делегацияси Тошкентда

2018-11-29 | Таълим

Челябинск давлат маданият институти ректори Рушанин Владимир Яковлевич Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига ташриф буюрди.

Ташриф давомида Россия делегацияси вакиллари институтда талабалар учун яратилган имкониятлар, ўқув бинолари ҳамда факультетлардаги амалий машғулот жараёнлар билан танишишди.

Шунингдек, Челябинск давлат маданият институти ректори Владимир Яковлевич ҳамда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори Иброҳим Юлдашевнинг ўзаро учрашуви ҳам бўлиб ўтди.

Унда ҳар иккала институт ректорлари томонидан маданият ва санъат, илм-фанни ўзаро ҳамкорликда ривожлантириш мақсадида келишув шартномалари имзоланди.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида жорий йилда қайта тикланган кутубхоначилик йўналиши малакали кадрлар тайёрлашда Россия олий таълим

муассасаси билан ҳамкорлик қилинади. Ўз навбатида Челябинск давлат маданият институтида туризм йўналишида малакали кадрлар тайёрлашда Ўзбекистон
тажрибасидан ўрганилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться