Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Энг яхши профилактика ҳамшираси
2018-11-29 | Соғлиқни сақлаш
Жиззахда “Энг намунали ҳамшира” кўрик-танлови ўтказилди.
ОИВ инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш, профилактика тадбирлари самарадорлигини ошириш, тажрибали тиббиёт ходимларини рағбатлантиришга қаратилган танловда ОИВ инфекцияси профилактикаси бўйича фаолият олиб бораётган ҳамширалар иштирок этди.
Иштирокчилар ОИВ инфекциясига қон олиш, йўлланма тўлдириш тартиби, олинган қон намунасини лабораторияга етказиш, ОИВ инфекциясига чалинган шахс билан бўладиган мулоқот вақтида ўзини қандай тутиш каби бир қатор шартлар бўйича баҳслашди.
Фориш тумани тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси Навбаҳор Ҳайитбоева биринчи, Жиззах шаҳар тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси Одина Очилова иккинчи ва Пахтакор тумани тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси Сарвиноз Қўшбоқова учинчи ўринни эгаллади.
Ғолибларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
Тошқул Бекназаров, Жамшид Ёрбеков (сурат), ЎзА
Манба: ЎзА