Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон – Индонезия сиёсий маслаҳатлашувлари тўғрисида

2018-11-28 | Сиёсат

2018 йилнинг 28 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган Индонезия Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегациясини қабул қилди.

Учрашувда умумий кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди. Меҳмонлар Ўзбекистоннинг Марказий Осиё минтақасидаги сиёсати тўғрисида хабардор қилинди.

Шу куннинг ўзида Ўзбекистон – Индонезия сиёсий маслаҳатлашувларининг 7-мажлиси ўтказиди. Унда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари батафсил кўриб чиқилди.

Томонлар деярли барча соҳаларда ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш учун сезиларли салоҳият мавжудлигини эътироф этдилар ва уларни ошириш борасида қатъий мақсади борлигини тасдиқладилар.

2018 йилнинг биринчи 9 ойида ўзаро савдо ўтган йилнинг шу вақтига нисбатан 1,5 баробарга ўсди ва қарийб 38 млн. АҚШ долларини ташкил этди. Шу билан бирга Ўзбекистонга ташриф буюрган индонезиялик туристлар, жумладан исломий қадамжоларни зиёрат қилувчилар сони ҳам деярли икки баробарга кўпайган. Шу нуқтайи назардан томонларнинг муносабатларни мустаҳкамлаш суръатларини қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлари ҳамда маҳсулотлар ва хизматларни ўзаро етказиб бериш номенклатурасини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Маслаҳатлашувлар чоғида БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, бошқа халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Зафар Юлдашкулов олган сурат

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться