Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
АҚШ давлат котиби ёрдамчисининг биринчи ўринбосари билан учрашув
2018-11-28 | Сиёсат
2018 йилнинг 27 ноябрь куни Афғонистон бўйича халқаро конференцияда иштирок мақсадида Швейцарияда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Женева шаҳрида АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси биринчи ўринбосари Элис Уэллс билан учрашди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон Президентининг 2018 йил майдаги АҚШга расмий ташрифи ва олий даражадаги музокаралар давомида эришилган келишувларни тадбиқ этиш доирасида Ўзбекистон-АҚШ ҳамкорлигини ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари ҳамда халқаро ва минтақавий сиёсатга оид айрим масалалар муҳокама қилинди.
Учрашувда ўз ишини бошлаётган Афғонистон бўйича халқаро конференция кун тартиби ва ушбу давлатдаги тинчлик жараёнини бошлаш юзасидан фикр алмашилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги