Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

БМТ бош котиби ўринбосари билан учрашув

2018-11-28 | Сиёсат

2018 йилнинг 27 ноябрь куни Афғонистон бўйича халқаро конференцияда иштирок этиш учун Швейцарияга етиб келган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов БМТ бош котиби ўринбосари, БМТнинг Женева шаҳридаги бўлинмаси бош директори Майкл Мёллер билан учрашди.

Суҳбат давомида БМТ Бош Ассамблеяси минбарида илгари сурилган Ўзбекистон ташаббусларини амалга ошириш ва бошқа турли соҳаларда Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди.

Майкл Мёллер 22-23 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форумида иштирокидан олган таассуротлари тўғрисида сўзлаб берар экан, унинг натижалари нафақат Ўзбекистон, балки бутун минтақа учун муқаррар муҳим аҳамиятга эгалигини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатимизда олиб борилаётган ҳар жабҳадаги ислоҳотлар ва қўшни мамлакатлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш нуқтайи назаридан БМТ асослари ҳисобланган хавфсизлик, ривожланиш ва инсон ҳуқуқларини мустаҳкамлашдаги Ўзбекистон ҳиссаси қайд этилди.

Шунингдек, Афғонистон муаммоси бўйича халқаро конференция кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться