Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тез ёрдам замонавий реанимобилда кўрсатилади

2018-11-27 | Соғлиқни сақлаш

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалига Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКА) томонидан беғараз ёрдам сифатида ажратилган “Tоyota” русумли 6 та замонавий реанимобиль топширилди.

– Президентимиз томонидан кейинги икки йилда тез тиббий ёрдам хизмати фаолиятини такомиллаштириш юзасидан битта фармон, учта қарор қабул қилинди, – дейди Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиали бош шифокори Акбар Тиляков. – Мазкур ҳужжатлар асосида соҳа моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, хизмат сифатини ошириш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Тез тиббий ёрдам хизмати автопарки замон талаблари даражасида янгиланаётир. Жумладан, вилоятимиз тез тиббий ёрдам хизматида шу пайтгача 137 та автомашинадан фойдаланилган бўлса, кейинги йиллардаги ислоҳотлар туфайли транспорт воситалари 259 тага етди. Уларнинг 35 таси хориждан келтирилган замонавий реанимобиллардир. Ушбу транспорт воситаларини жиҳозлаш учун 470 минг долларлик тиббий асбоб-ускуналар келтирилди. Бугун берилган замонавий реанимобиллар эса беморга тез ва самарали тиббий ёрдам кўрсатиш учун барча шароит ва имкониятга эга. Энг сўнгги русумдаги тиббий ускуналар билан таъминланган.

Шунингдек, тадбирда Булунғур, Оқдарё, Пайариқ, Нарпай туманлари тиббиёт бирлашмалари тез тиббий ёрдам бўлимларига вилоят ҳокимлиги томонидан ажратилган махсус жиҳозланган “Дамас” тез ёрдам машиналари берилди.

Самарқанд вилоятида Президентимизнинг 2018 йил 16 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида тез тиббий ёрдам хизматини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида шошилинч тиббий ёрдам автотранспорт паркини янада замонавийлаштириш, тез тиббий ёрдам машиналарини рациялар билан жиҳозлаш ва Call-марказ фаолиятини йўлга қўйиш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда. Замонавий алоқа воситалари билан жиҳозланган Call-марказни декабрь ойининг дастлабки кунларида ишга тушириш мўлжалланган.

 

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться