Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ДИИҲБ директори билан учрашув

2018-11-27 | Сиёсат

2018 йилнинг 26 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) директори Ингибьёрг Солрун Гисладоттир билан учрашди.

Суҳбат чоғида турли йўналишлардаги Ўзбекистон ва ДИИҲБ ҳамкорлиги ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Ингибьёрг Солрун Гисладоттир Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форумига таклиф қилингани учун Ўзбекистон раҳбариятига миннатдорчилик билдирди ва форум ишида иштирокидан олган таассуротлари тўғрисида сўзлаб берди.

Унинг сўзларига қараганда, мазкур форум Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича ҳукуматлараро ва нодавлат ташкилотлари билан кенгаяётган ҳамкорлигининг ёрқин далили ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга жаҳон ҳамжамиятининг тобора ортиб бораётган қизиқишининг тасдиғи бўлди.

ДИИҲБ директори 2017-2021 йиллар учун Ҳаракатлар стратегияси доирасида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ўзгаришларни юқори баҳолади. Унинг қайд этишича, «ҳужжат кенг қамровли бўлиб, мамлакат ҳаётнинг барча соҳаларида тубдан ўзгаришларни назарда тутади, шунингдек, ЕХҲТнинг мақсадларига тўлиқ мос келади».

Учрашувда умумий кун тартибидаги бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Музокараларда ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари Координатори Джон МакГрегор иштирок этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться