Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Халқ таълими вазирлигида M&C Saatchi компанияси вакиллари билан учрашув бўлди
2018-11-26 | Таълим
Ўзбекистон Халқ таълими вазирлигида M&CSaatchi компанияси халқаро бизнес ва махсус лойиҳалар директори Сабрина Хейнеки билан учрашув бўлиб ўтди.
Меҳмонни Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов қабул қилди ва соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсадлари ҳақида сўзлаб берди.
Таъкидландики, вазирлик мактабларда замонавий методологиялар асосида хорижий тилларни ва информатика фанларини ўқитишни кучайтириб, мактаб битирувчиларига ахборот технологиялари соҳасида муносиб иш топиш имкониятини яратиш ниятида.
Сабрина Хейнеки VR/AR технологиялари асосида хорижий тилларни ўрганиш бўйича янги маҳсулот ҳақида гапириб берди. Шу билан бирга, у болаларни истеъдодини аниқловчи ва уларни маълум бир мутахассисликка тайёрловчи компаниялар ҳақида маълумот берди.
Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ушбу компаниялар билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш истаги борлиги айтиб ўтилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги