Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Беларусь Республикаси Миллий Мажлиси Республика Кенгаши раиси ўринбосари билан учрашув

2018-11-26 | Сиёсат

Бугунги кунда Ўзбекистон хорижий давлатлар билан барча соҳада очиқ, дўстона ва фаол ташқи сиёсат юритмоқда. Бунда парламентлараро муносабатларни мустаҳкамлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

2018 йил 24 ноябрь куни парламентимиз қуйи палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Сарвар Отамуратов ва Беларусь Республикаси Миллий Мажлиси Республика Кенгаши Раиси ўринбосари Марианна Шеткина ўртасида ўтказилган учрашувда парламентлар ўртасидаги алоқаларни янада кенгайтириш борасидаги масала муҳокама этилди.

Учрашув аввалида меҳмонга кейинги йилларда мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар хусусида сўзлаб берилди. Қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикаси ўртасидаги яқин ҳамкорлик мамлакатларимиз Президентларининг сиёсий иродаси туфайли тобора ривожланиб бормоқда. Бунда, албатта, икки давлатнинг парламентлараро муносабатлари ҳамда изчил йўлга қўйилган мулоқоти муҳим омил бўлмоқда.

Учрашув чоғида томонлар парламентлараро алоқаларни янада фаоллаштириш муҳим аҳамиятга эгалиги қайд этилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, унинг тузилмалари ҳамда норма ижодкорлиги соҳасидаги фаолияти билан яқиндан таништирилган Марианна Шеткина Ўзбекистонда парламентаризм борасида ўтган вақт мобайнида яхши тажриба тўпланганини қайд этди. Шу билан бирга, қонун ижодкорлиги соҳасидаги истиқболли жиҳатларни ўрганиш борасида ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш икки томон учун ҳам фойдали эканини таъкидлади.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикаси ўртасида товар айирбошлаш, савдо-сотиқни ривожлантириш, инвестиция ва туризмни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги манфаатли ҳамкорликни бугунги кун талаблари ҳамда икки мамлакат имкониятлари даражасига олиб чиқиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Бунда жорий йил август ойида тузилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Беларусь Республикаси Миллий Мажлиси Республика Кенгаши билан парламентлараро гуруҳи ролини янада кучайтириш муҳим аҳамиятга эга экани қайд этилди.

Очиқ, самимий ва ўзаро ишонч руҳида ўтган учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси

Поделиться