Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди

2018-11-26 | Жамият

Қуролли Кучлар академиясининг мажлислар залида Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари – Жамоатчилик кенгаши раиси Иқболжон Мирзаалиев, мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари Азизбек Икромов ҳамда кенгаш аъзолари иштирок этган йиғилишда Жамоатчилик кенгашининг халқ ва миллий армия ўртасида узвий боғлиқлиги муҳокама қилинди, ҳамфикрлик ҳамда якдилликни янада мустаҳкамлаш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди. 

Шунингдек, кенгаш томонидан Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 4 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. 

Йиғилиш давомида Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг Мудофаа вазирлиги раҳбариятига бўлган таклифлари тингланди. 

Кенгаш аъзолари томонидан Қуролли Кучлар ташкил этилганлигининг 27 йиллигин муносабати билан ўтказиладиган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари режаси белгилаб олинди. 

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Жамоатчилик кенгашининг июль ойида бўлиб ўтган йиғилишида Кенгаш ва унинг минтақавий бўлинмалари томонидан амалга оширилаётган ишлар, хусусан, кам сонли аъзоларгина фаоллик кўрсатаётгани танқид қилиниб, бунга нисбатан кескин чоралар кўриш таклифи билдирилган эди. 

 

З. Жонибеков, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться