Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Қозоғистоннинг Қизилўрда вилоятидаги ЙТҲ тўғрисида
2018-11-26 | Жамият
ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти маълумотларига кўра 2018 йилнинг 22 ноябрь куни соат 20:40 да Самара-Чимкент автомобиль йўлида “Ванҳол” русумли автобус йўл-транспорт ҳодисасига учради. Ҳайдовчи С.Балтабаевнинг (Қозоғистон фуқароси) музлама сабабли бошқарувни йўқотиши оқибатида автотранспорт воситаси ағдарилиб кетган.
Қизилўрда вилояти Ички ишлар департаменти Орол тумани ИИБ берган хабарга кўра автобусдаги 36 йўловчининг 34 нафари Ўзбекистон фуқаролари ва 2 таси Қозоғистон фуқаролари бўлган.
1986 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Зокир Рузумуратович Ахроров олинган жароҳатлар оқибатида Орол тумани шифохонасида вафот этди.
Ўзбекистоннинг 7 нафари фуқароси – О.Абдукаримов, И.Маъмуров, А.Самибоев, Н.Аскаров, Р.Махмаризаев, К.Мамадалиев, Р.Турабоевлар енгил жароҳатлар олишди ва уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилди. Қолган Ўзбекистон фуқаролари “Саяҳат” меҳмонхонасига жойлаштирилди.
Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Элчихонаси ва Олма-ота шаҳридаги Бош консулхонаси жароҳатланганларга керакли ёрдамни кўрсатмоқда. Қолган барча Ўзбекистон фуқаролари ЙТҲ бўйича расмиятчиликлар якунига етгач тез орада автобусда Ўзбекистон чегарасигача етказиб қўйилади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги