Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон делегацияси Брюссель шаҳрида вазирлар учрашувида иштирок этди
2018-11-26 | Сиёсат
2018 йилнинг 23 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Брюссель шаҳрида бўлиб ўтган «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» минтақалараро вазирлар учрашувида иштирок этди.
Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Евроиттифоқ ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари томонидан сиёсий, иқтисодий, инвестицион соҳалардаги, барқарор ривожланиш, иқлим ўзгариши, атроф-муҳит, сув манбалари ва хавфсизлик жабҳаларидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини батафсил муҳокама қилинди.
Марказий Осиё давлатлари вакиллари 2019-йил сўнгига қадар Марказий Осиё бўйича янги стратегияни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш борасидаги ЙИнинг қарорини қўллаб-қувватладилар ҳамда унинг самарадорлигини ошириш бўйича аниқ таклифлар бердилар.
Ялпи мажлислар ва бошқа шаклдаги учрашувлар чоғида минтақавий ва халқаро сиёсат масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги