Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Интеллектуал мулк агентлиги томонидан матбуот анжумани ўтказилди
2018-11-23 | Жамият
2018 йил 23 ноябрь куни Интеллектуал мулк агентлиги томонидан Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Плагиат билан курашиш ва интернетда муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилишнинг ўзига хослиги“ ва “Республиканинг Олий ўқув юртлари ва ФА илмий-текшириш институтларида Технологиялар ва инновацияларни қўллаб қувватлаш Марказларини ташкил этиш борасида Агентлик томонидан олиб борилаётган ишлар“ мавзуларида матбуот анжумани ўтказилди.
Матбуот анжуманида Интеллектуал мулк агентлиги раҳбарияти, мутахассислари ва Агентликнинг Интеллектуал мулк соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ўқув маркази “IP-CENTER“ ДУК мутахассислари қатнашдилар.
Тадбирда қатнашган республикамиз ОАВлари журналистлари учун Агентлик ва ўқув маркази мутахассислари томонидан мавзуга оид маърузалар ва презентациялар қилинди.
Шунингдек, тадбир сўнггида журналистларга соҳанинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш, интеллектуал мулк объектларини рўйхатдан ўтказиш ва Интеллектуал мулк агентлигининг бошқа фаолият йўналишлари бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ахборотлар берилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги