Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Пойтахтда қувватланувчи ускуналар пайдо бўлади

2018-11-23 | Жамият

Бугун пойтахт кўчаларини ободлаштиришда бензин сарфи билан ишлайдиган ўт ўрувчи ускуналар катта миқдорни ташкил этади. Бу эса кўчаларда шовқинларнинг сезиларли даражада ортишига олиб келмоқда. Шунингдек, бу жараён атроф-муҳит, хусусан экологияга ҳам ўзининг салбий таъсирини кўрсатади.

Ана шу муаммоларни бартараф этиш юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлигида “Greenworks” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Меҳмонлар музокаралар давомида шаҳарни ободонлаштиришга хизмат қилувчи ускуналар моделини тақдим этишди. Улар орасида триммерлар, чўткали асбоблар, қувватланувчи ускуналар бор.

Музокараларда пойтахт ҳокимлиги раҳбарияти намойиш этилган моделлардан келгусида ободонлаштириш ишларида фойдаланишни таъкидлашди. Бу ўз навбатида ҳудудларни тозалаш жараёнида шовқин даражасини камайтириш орқали шаҳар аҳолиси ва меҳмонларга қулайлик яратишни таъминлайди.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Поделиться