Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Энди махсус автотранспортдан тортиб, авиация техникасигача хизматингизда бўлади

2018-11-23 | Соғлиқни сақлаш

Бугун йўлларимизда тез-тез кўзга ташланаётган “Hyundai”, “Nissan” ва “Tоyota” русумли замонавий реанимобилларни кўрган ҳар бир инсон ўзи ва яқинлари соғлиғи давлатимизнинг мустаҳкам ҳимоясида эканига ишончи ортади.

Маълумотларга кўра, 2018 йилнинг ўтган 11 ой давомида шошилинч тиббий ёрдам хизматига аҳолидан 8 миллиондан кўпроқ мурожаат тушган. Уларнинг 7 миллиондан кўпроғига тез тиббий ёрдам тизими орқали тиббий хизмат кўрсатилди. Бир миллиондан ошиқ бемор эса республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг ҳудудий филиалларида стационар ва амбулатор шароитда даволанди. Ушбу рақамлар шошилинч тиббий ёрдам хизматининг инсон ҳаёти ва саломатлигини асрашда ўрни нечоғлик муҳимлигини яққол ифода этади. Шу боис, соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнида ушбу соҳа ривожига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, кейинги йилларда давлат бюджетидан соҳа учун 1269 та ихтисослаштирилган автотранспорт харид қилинди ва ҳудудларнинг ушбу техникага бўлган эҳтиёжи тўлиқ қопланди, дори-дармон ва тиббий буюмлар билан таъминлаш 3 баробарга кўпайди. Яъни, бугунги кунда ҳар бир чақириқ учун минимал харажатлар 5000 сўм миқдорида белгиланди. Бу кўрсаткич 2016 йилда 748 сўмни, 2017 йилда 1627 сўмни ташкил этарди.

Президентимизнинг 2018 йил 25 январда қабул қилинган “Шошилинч тиббий ёрдам тизимини жадал такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу йўналишда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматнинг тезкорлиги, сифат ва самарадорлигини янада ошириш, кадрлар салоҳиятини юксалтириш, илм-фан янгиликларини тиббиёт амалиётига татбиқ этишда муҳим дастуриламал бўлмоқда.

– Мазкур қарорда шошилинч тиббий ёрдам хизматининг моддий-техника салоҳиятини янада юксалтириш борасида ҳам талай вазифалар белгиланган эди, – дейди Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси бош шифокори Даврон Султонов. – Хусусан, тез тиббий ёрдам машиналарининг камида 10 фоизини махсус реанимация машиналари ташкил этиши белгиланган эди. Бугунги кунга келиб тез тиббий ёрдам хизматининг автопарки ушбу мезон даражасига кўтарилди. Яъни, тез тиббий ёрдам машиналарининг 10 фоизини замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган, хорижда ишлаб чиқарилган “Hyundai”, “Nissan” ва “Tоyota” русумли реанимобиллар ташкил этмоқда. Ушбу автотранспортлар шошилинч вазиятларда тез ва самарали тиббий ёрдам кўрсатишга хизмат қиладиган замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди. 

Айни пайтда, Президентимизнинг 2018 йил 16 октябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида тез тиббий ёрдам хизматини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида тез тиббий ёрдамнинг автотранспорт паркини янада замонавийлаштириш, тез тиббий ёрдам машиналарини рациялар билан жиҳозлаш, Call-марказлар фаолиятини ривожлантириш, тиббиёт ходимлари етиб келгунга қадар ва шифохонагача бўлган босқичда тиббий ёрдамни такомиллаштириш, кадрлар малакасини ошириш, диагностика ва даволаш амалиётига янги технологияларни жорий этиш ишлари давом этаяпти. Шунинг билан бир қаторда, эндиликда тез тиббий ёрдам хизматини авиация техникаси билан таъминлаш чора-тадбирлари ҳам кўрилаётир.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Манба: ЎзА

Поделиться