Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Тараққиёт” республика танловининг 1-тур онлайн тест босқичи жорий йилнинг 25-30 ноябрь кунлари ўтказилади

2018-11-23 | Жамият

Истиқболли бошқарув кадрларини танлаб олиш бўйича “Тараққиёт” республика танловининг номзодлар томонидан келиб тушган анкеталарини ўрганиб чиқиб саралаш босқичи якунланди ҳамда жорий йилнинг 20 ноябрь куни расмий портал (taraqqiyot-tanlov.uz)да расман эълон қилинди.

Ҳозирда 1-тур онлайн тест босқичига тайёргарлик жараёнлари кетмоқда. Танлов иштирокчиларига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, онлайн тест босқичлари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларида жойлашган олий таълим муассасаларида ўтказилади. Ҳар бир ҳудуд бўйича онлайн тест босқичлари ўтказиладиган олий таълим муассасаси, манзили расмий портал (taraqqiyot-tanlov.uz)нинг “Янгиликлар” менюсида жойлашган харитада кўрсатилган.

Танловни ташкил этиш бўйича қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 майдаги ПҚ-3755-сонли қарорининг 2-иловасига мувофиқ, 1-тур онлайн тест босқичи жорий йилнинг 25-30 ноябрь кунлари ўтказилади. Номзодлар сонидан келиб чиқиб, онлайн тест жараёнлари 2 сменада (9:00-12:00, 13:00-16:00) ўтказилиши назарда тутилган. Шу муносабат билан, жорий йилнинг 23 ноябрь куни ҳар бир номзод “қачон, қайси вақтда, қаерда тест топшириши” бўйича маълумот (рўйхат) расмий портал (taraqqiyot-tanlov.uz)нинг “Янгиликлар” менюсида эълон қилинади.

Номзодлар ўзларига белгиланган вақтда фуқаролик паспорти (ёки тегишли ташкилот томонидан тасдиқланган (имзо ва муҳр) маълумотнома ҳамда паспорт нусҳаси) билан келиши сўралади.

Танловга белгиланган вақтда хизмат сафари ёки маълум сабабларга кўра Республиканинг бошқа ҳудудида бўлган номзодлар ўзларига яқин бўлган тест ўтказиладиган олий таълим муассасасига келиб, онлайн тестларни топширишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 1-тур онлайн тест босқичида Ақлий салоҳият (IQ), Психологик барқарорлик ва хорижий тиллар (инглиз, немис, француз тилларидан ихтиёрий биттасини) бўйича тест синовлари бўлиб ўтади.

Қўшимча маълумот учун, Call center фаолият юритмоқда : +99871 239 12 98; +99871 232 61 47

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться