Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Ўзбекенерго” акциядорлик жамияти фаолиятининг 2018 йил 9 ойлик якунлари

2018-11-23 | Иқтисодиёт

“Ўзбекенерго” АЖ томонидан электр энергетика соҳасининг юқори иқтисодий ўсиш суръатлари ва барқарор ишлашига эришиш мақсадида ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш ва ишлаб чиқарилаётган, шунингдек, ишлаб чиқаришга мўлжалланаётган маҳсулотлар таннархини пасайтиришни таъминлайдиган чора-тадбирлар комплекси ишлаб чиқилди.

Жорий йилнинг 9 ойлик якунлари бўйича маҳсулот таннархининг пасайиши 100,5 фоизни ташкил этди.

Жамият корхоналари томонидан ишлаб чиқариш фаолияти прогноз параметрларини бажариш таъминланмоқда. 2018 йилнинг 9 ойлик якунлари бўйича соҳада товар маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 99,5 фоизни ташкил этди. Шунингдек, истеъмолчиларга 45,5 млрд. кВт·с миқдорда электр энергияси ҳамда 5,2 млн. Гкал иссиқлик энергияси етказиб берилди.

Маҳсулот ва хизматлар экспорти бўйича прогноз кўрсаткичлари 119,5 фоизга бажарилди. Умумий қиймати 942,7 млн. сўмга тенг маҳаллий маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.

Тармоқларга хизмат кўрсатиш ва лойиҳа-тадқиқот ҳамда қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги “2018 йилги Инвестиция ва инфраструктура лойиҳалар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида“ги ПҚ-3507 сонли қарорига мувофиқ “Ўзбекенерго” АЖ бўйича янги энергия объектларини қуриш, амалдагиларини модернизация ва реконструкция қилиш бўйича 5 та инвестицион лойиҳа амалга оширилмоқда.

Хусусан:

«Тахиатош ИEС – Хоразм НС – Саримой аҳоли пункти» оралиқларида 220 кВ ҳаво электр тармоғи қурилиши” лойиҳаси учун ускуналар ва материалларни етказиб бериш бўйича такрорий халқаро тендер савдолари олиб борилмоқда.

- «Тўрақўрғон ИEСи қурилиши» лойиҳаси бўйича, “Mitsubishi Corporation  & Mitsubishi Hitachi Power Systems, Ltd"​ (Япония) асосий пудратчи томонидан қурилиш майдончасига 1-блок учун асосий ускуналар келтирилди, ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

- “Қуввати 450 МВт га тенг бўлган иккинчи буғ-газ қурилмасини қуриш билан Навоий ИEСни кенгайтириш” лойиҳаси бўйича бош пудратчи “Mitsubishi Corporation  &​ Mitsubishi Hitachi Power Systems​, Ltd" (Япония) компаниялари консорциуми билан тузилган шартномага кўра асосий ва ёрдамчи ускуналарни етказиб беришни бошладилар, газ турбинаси ва ПГУ генератори ўрнатилди. Қурилиш майдончасида қурилиш ишлари олиб борилмоқда;

- Тахиатош ИEСида 230-280 МВт қувватга эга иккита буғ-газ қурилмасини қуриш” лойиҳаси доирасида бош пудратчи билан тузилган шартнома бўйича, “Ҳюндай муҳандислик-қурилиш компаниялари консорциуми Ltd” асосий ва ёрдамчи ускуналар етказиб бериш жорий йилнинг октябрь ойидан бошланди. Қурилиш майдончасида қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 9 ойи мобайнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.11.2016 йилдаги №ПП-2661 “Қуйидаги кучланишли электр тармоқларини 2017-2021 йилларда модернизациялаш ва янгилаш дастури тўғрисида“ги қарори асосида 0,4-6-10 кВ кучланишли электр узатиш линиялари қурилди ва умумий узунлиги 5,4 минг км бўлган ва таъмирдан чиқарилган 1874 та трансформатор станциялари, шу жумладан, “Обод қишлоқ“ дастури (Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори 29.03.2018 й. № ПҚ-3630) асосида 1,1 минг км. бўлган электр тармоқлари ва 335 та ТП ўрнатилди.

“Ўзбекенерго” АЖ корхоналари томонидан электр энергиясини ҳисоблаш ускуналарини такомиллаштириш бўйича иш олиб борилмоқда. Ўтган вақт давомида юридик истеъмолчиларга 263 мингта уч фазали, 239,9 мингта бир фазали, маиший истеъмолчиларга 75,1 мингта уч фазали, 6453,6 мингта бир фазали электр энергия ҳисоблагичлари ўрнатиб берилди.

Шунингдек, электр энергияси билан боғлиқ муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, таклифларни ўрганиш мақсадида “Ўзбекенерго“АЖ бошқарув раисининг бевосита назоратида “Телеграм“ мессенжерида “Ўзбекенерго билан мулоқот“ канали ишга туширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатида белгиланган вазифаларни бажариш бўйича ИEК комплексининг Вазирлар Маҳкамаси Ҳайъати мажлисининг 2018 йил 3 январдаги 1- сон баённомаси билан тасдиқланган «Йўл харитаси»даги чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида жамиятга тааллуқли топшириқларни бажариш бўйича жамиятнинг «Йўл харитаси» тасдиқланди.

Республика Президентининг республика ҳудудларига - Сурхондарё, Қашқадарё, Навоий, Бухоро, Самарқанд, Жиззах, Тошкент вилоятларига истеъмолчиларга ишончли электр энергиясини йэтказиб беришга қаратилган ташрифи натижалари бўйича жойларда олинган протокол кўрсатмаларини бажариш мониторинги амалга оширилмоқда.

“Ўзбекенерго” АЖ бўйича Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган жамлама мақсадли параметрларга кўра 136 та янги иш ўринлари яратиш назарда тутилган, шу жумладан инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш доирасида 56 та ҳамда соҳани ривожланиш дастури бўйича 80 та иш ўринлари яратилган.

2018 йилнинг 9 ойи мобайнида 349 янги иш ўринлари, шу жумладан 52 та инвестиция лойиҳаси ва соҳани ривожланиш дастури бўйича 297 та янги иш ўринлари яратилди.

Озиқ-овқат дастури доирасида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари миқдорини ошириш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.

Манба: "Ўзбекэнерго" акциядорлик жамияти

Поделиться